Кенгаш ҳужжатлари

Кенгаш ҳужжатлари

Илмий кенгашга ва Оакга топшириладиган ҳужжатлар рўйхати: босқичлар, муддатлар ва ПФ-98 ўзгаришлари.

Ҳозирги тартиб: 2027-йилгача ҳимоя

ПФ-98 фармонининг 7-бандига кўра, 2027-йил 1-январьга қадар ОАК ҳимоя эълонини берган ва ҳимояси ўтган изланувчиларга даража амалдаги тартибда берилади. Рўйхат 2893-сон низом иловаларидан олинган.

Тайёр0 / 23

A

Илмий кенгашга топшириладиган ҳужжатлар

Изланувчи топширади – диссертация бажарилган муассаса дастлабки экспертиза бўйича ижобий хулоса бергандан кейин (31-банд).

2893-сон низом, 2-илова
0 / 9
  • Дастлабки экспертиза: PhD – 2 ой, DSc – 3 ой (ҳужжатлар топширилган кундан) (33-банд)
  • Илмий семинар муҳокамаси: PhD – 1 ой, DSc – 2 ой ичида (39-банд)
  • Семинарнинг ижобий хулосасидан кейин 1 ой ичида ҳимояга қабул қилинади (41-банд)
  • Диссертация бажарилган муассасанинг диссертацияни ҳимояга қабул қилиш (ёки Бир марталик илмий кенгаш тузиш) ҳақидаги мурожаати

    2-илова, 1-банд

  • Изланувчи тўғрисидаги объектив-маълумотнома ва унинг электрон шакли

    2-илова, 2-банд

  • Малакавий имтиҳонларни топширганлик ҳақидаги гувоҳномалар

    2-илова, 5-бандфақат PhD

  • Диссертация бажарилган муассасанинг хулосаси

    2-илова, 6-банд

  • Диссертация муҳокама қилинган ташкилотларнинг хулосалари

    2-илова, 7-бандмавжуд бўлса

  • Муассаса тасдиқлаган илмий ишлар рўйхати ва асосий илмий ишлар нусхалари

    2-илова, 8-банд

  • Илмий раҳбар (консултант)нинг тақризи

    2-илова, 9-банд

  • Ҳаммуаллифликдаги илмий ишларни диссертацияга киритиш учун ҳаммуаллифларнинг ёзма розилиги

    2-илова, 11-бандмавжуд бўлса

  • Диссертация ва диссертация автореферати

    2-илова, 12-банд

B

ОАК сайтида ҳимоя эълони учун ҳужжатлар

Илмий кенгаш Оакга юборади – диссертация ҳимояга қабул қилингандан кейин, автореферат чоп этилишидан олдин (54-банд).

2893-сон низом, 4-илова
0 / 5
  • ОАК эълонни 15 кун ичида текшириб, сайтга жойлайди (54-банд)
  • Ҳимоя эълондан кейин 40 кун ичида (56-банд)
  • Автореферат ҳимоядан камида 12 кун олдин тарқатилади (58–59-бандлар)
  • Илмий кенгаш раиси имзолаган йўлланма хат

    4-илова, 1-банд

  • Талабгор тўғрисидаги объектив-маълумотнома ва унинг электрон шакли

    4-илова, 2-банд

  • Диссертация ҳимояси ҳақидаги эълон матни ва унинг электрон шакли

    4-илова, 3-банд

  • Диссертация илмий натижаларининг амалиётга жорий этилгани тўғрисидаги ҳужжатлар нусхалари

    4-илова, 4-банд

  • Автореферат қўлёзмаси ҳамда диссертация ва авторефератнинг электрон шакли

    4-илова, 5-банд

C

Аттестация иши

Илмий кенгаш ижобий қарордан кейин Оакга юборади, иккинчи нусхаси муассаса архивида қолади (81–82-бандлар).

2893-сон низом, 9-илова
0 / 9
  • Тақризлар ҳимоядан камида 5 кун олдин талабгорга берилади (47, 50-бандлар)
  • Ижобий қарордан кейин 10 кун ичида Оакга юборилади (81-банд)
  • Илмий кенгаш раиси имзолаган, муассаса бланкидаги кузатув хати

    9-илова, 1-банд

  • Талабгор тўғрисидаги объектив-маълумотнома

    9-илова, 2-банд

  • Илмий кенгаш мажлиси стенограммасининг асл нусхаси (аъзоларнинг қайд варақаси билан)

    9-илова, 3-банд

  • Расмий оппонентлар ва етакчи ташкилотнинг тақризлари

    9-илова, 4-банд

  • Ҳимоя ҳақида ОАК сайтида (ёки “ОАК Бюллетени”да) ва республика марказий газетасида берилган эълон нусхалари

    9-илова, 5-банд

  • Диссертация натижаларидан амалиётда фойдаланилганлиги (фойдаланиш мумкинлиги) тўғрисидаги ҳужжатлар

    9-илова, 6-банд

  • Малакавий имтиҳон гувоҳномаларининг асл нусхалари ва ҳаммуаллифларнинг ёзма розилиги

    9-илова, 8-банд

  • Диссертациянинг битта нусхаси, авторефератнинг иккита нусхаси ва асосий илмий ишлар нусхалари

    9-илова, 9-банд

  • Диссертация, автореферат ва объектив-маълумотноманинг электрон шакли

    9-илова, 11-банд

Бу рўйхат ҳақида

Ҳужжатлар ОАК Раёсатининг “Илмий даражалар берувчи илмий кенгаш тўғрисидаги низом”и (2893-сон) иловаларидан олинган, рақамлар иловадагидек (кучини йўқотган бандлар туширилган). Ҳужжат шакллари ва қўшимча талабларни илмий кенгаш котибидан аниқланг.

2893-сон низом (lex.uz) ПФ-98 фармони (lex.uz)

Ишингизни мутахассис расмийлаштирсинми?

Тажрибали муҳаррирлар диссертациянгизни ОАК талабларига тўлиқ мослаб беради.

Хизматга буюртма бериш ↗

Белгилар браузерингизда, аккаунтга кирган бўлсангиз – аккаунтингизда сақланади.